Ўзбекистонда яна зилзила бўлди

Ўзбекистонда бир ой ичида учинчи маротаба ер қимирлади.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика Марказининг хабар беришича, бугун 4 декабрь куни Тошкент вақти билан 05:35 (04.12.2019 да 00:35 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Кординаталар 39,81 градус шимолий кенглик, 68,01 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик h=18 км. Тошкентгача масофа 191 км жпнубий йўналиш бўйича.

Гулистон: 100 км; 2 балл

Жиззах: 37 км; 3 балл

Самарқанд: 91 км; 2 балл