Велоспорт бўйича Жаҳон кубоги босқичида илк маротаба ўзбекистонлик аёл спортчи иштирок этди

Айни кунларда Янги Зеландиянинг Кэмбриж шаҳрида велотрек бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Забелинская яна бир тарихий натижа қайд этди.

Забелинская Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этаётган илк аёл велоспортчимиз эди. Унинг бугун скрэтч йўналишида қўлга киритган медали эса яна бир аҳамиятли натижа сифатида қайд этилади. Вакилимиз ушбу йўналишда кумуш медаль қатори Токио Олимпиадаси рейтинги учун қимматли 450 рейтинг очколарини ҳам ёздириб қўймоқда.

Велотрек бўйича Жаҳон кубоги. Янги Зеландия
Аёллар, скрэтч

1. Холли Эдмонстонд (Янгия Зеландия)
2. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
3. Лидиа Гурлей (Ирландия)

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, вакилимиз мазкур босқич доирасида омниум йўналишида ҳам стартга чиқиши белгилаб қўйилган.