Ўзбекистонда АҚШ доллари ва евро нархи арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 24 декабрь кунидан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан амал қиладиган курсини белгилади.

АҚШ долларининг нархи ўтган ҳафтаники нархга нисбатан 16.03 сўмга арзонлади ва 9516.37 сўмни ташкил қилди.

Евро нархи эса 56.85 сўмга пастлади ва 10542.23 сўмни ташкил қилди.

Бу ҳафтада эса рубль нархида ўсиш кузатилди. Рулнинг сўмга нисбатан нархи 1.37 сўмга қимматлаб 152.94 сўм қилиб белгиланди.