«Йилнинг энг яхши спорт журналисти» номи маълум бўлди

“Йилнинг энг яхши спорт журналисти” мукофотига «Спорт» телеканали директори, журналист Зоҳид Каримов лойиқ деб топилди.

Зоҳид Каримов “Спорт” телеканалида ўз дастурлари билан қатор танқидий, таҳлилий кўрсатувларнинг муаллифи ҳамдир.

Унинг мазкур дастурлари географияси фақат футбол ёки бокснинг ўзи бўлибгина қолмай, Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган барча спорт турларини ҳам қамраб олмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси шу сабабли бу мукофотга Зоҳид Каримовни лойиқ деб топди.