Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги нархини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2019 йилнинг 31 декабрь кунидан бошлаб амал қиладиган нархини маълум қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг нархи 9507,56 сўм қилиб белгиланди ва ўтган ҳафтадаги нархга нисбатан 8.81 сўмга арзонлашиш кузатилди.

Евро нархи эса 82,47 сўмга қимматлади, 10 624, 70 сўмни ташкил қилди.

Рублнинг нархи 0,23 сўмга қимматлади ва 153,17 сўм қилиб белгиланди.