-1 C
Tashkent, UZ
10:32 Yakshanba, 26 Yanvar, 2020

Рустам Шоабдураҳмоновнинг каратэчилар билан учрашгани ёлғонми ёки МОҚ раҳбари «запрет»га тушдими?

«МОҚ раҳбари каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди» сарлаҳваси остида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида мақола берилди.

«olympic.uz» нашри орқали эълон қилинган ушбу мақолада МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмоновнинг иштирок этгани ва спортчилар суҳбатлашгани ёзилган, аммо фотосуратларда Раҳбар кўринмаган.

Буни мен шахсан  икки хил тушунаман. Биринчиси, Рустам Шоабдураҳмонов бу учрашувга бормаган ва бу ёлғон хабар, иккинчиси Рустам ака «запрет»га тушган.

МОҚ ходимлари эса бу масалага ойдинлик киритишади деган умиддамиз.

Хабар билан қуйида танишишингиз мумкин!

МОҚ раҳбари каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди

Токио Олимпиадасига ҳам тобора яқинлашиб келмоқдамиз. Айни пайтда барча спорт турлари бўйича терма жамоамиз Олимпиадага тайёгарлик йўлида астойдил шуғулланишмоқда. Яхши олиб борилган машғулотлар ғалабанинг ярим асосидир. Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси айни пайтда “Универсал” спорт комплексида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. Бугун МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов федерация раҳбарияти, мураббий ва спортчилар билан учрашиб, олиб борилаётган тайёргарлик бўйича суҳбат ўтказди.

“Муҳтарам Президентимиз Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида барча шароитларни яратиб бермоқдалар. Бу ҳали бошланиши. Боиси Президентимизнинг спорт соҳасида олиб бораётган ислоҳотлари Олимпия ўйинларига тайёргарликдан ташқари юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳам қаратилган. Сизларнинг муваффақиятингизни нафақат мураббий ва ота-оналар, балки бутун халқимиз, миллионлаб юртдошларимиз кутиб турибди. Ғалабаларингиз ўсиб келаётган авлод учун мотивацион куч беради. Биз Сизларни доимо қўллаб-қувватлашга, ёрдам беришга. тайёрмиз. Бутун Ўзбекистон Сизларга ишонади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз ўрнида спортчиларимиз кўрсатилаётган бундай эътибордан мамнун эканликларини айтиб, келажакда бу ишончни ёрқин ғалабалар билан оқлашга ваъда беришди. Таъкидлаш жоиз, 20 январгача давом этадиган йиғин кунига 2 маҳал машғулотлар остида кечмоқда.

21 январь куни эса терма жамоамиз Францияга йўл олади. Париж шаҳри 24-26 январь кунлари Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қилувчи Премьер-лига турнирига мезбонлик қилади.