Аҳмадбойнинг иккита қиммат автомашинаси ва уйи сотилди. Сотиб олганлар кимлиги очиқланмади

Аҳмадбой Турсунбоевга тегишли икки автомошина ва бир уй сотилди. Қолган мулклар эса қайта аукционга чиқарилди.

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида халқ орасида «Аҳмадбой» номини олган Аҳмадбой Турсунбоевга тегишли бўлган, 2019 йилнинг декабрида онлайн аукционга қўйилган 10 та мол-мулкнинг 3таси электрон онлайн-аукционлар орқали реализация қилингани ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, мулкларнинг 3 таси кўчмас мулк, 7 таси эса автотранспорт воситалари эди.