Ҳужжатлари йўқ ва ўғирланган автомашина эгаси ЙПХ ходими бодикамерасини юлиб олди (Видео)

Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳрида ЙПХ инспектори 050 давлат рақамидаги Ласетти буйруққа бўйсунмасдан ўтиб кетгани борасида ҳамкасбига маълум қилади.

Ўз навбатида тезкор маълумотни қабул қилиб олган ЙПХ ходими автомашинани тўхтатишга муваффақ бўлади ва ҳайдовчидан автомашинага тегишли ҳужжатлар тақдим қилишини сўраганида, ҳайдовчи автомашина ҳужжатлари йўқдиги, автомашина ўғирланганини айтади ва ЙПХ инспекторининг боди камерасини юлиб олади.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси  ва «Замон» дастури орқали тайёрланган видеода барчасини кўришингиз мумкин.