Наманган ва Самарқандда икки киши поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманган. 2020 йил 10 январь куни соат 12:25 ларда машинист 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги юк поездини 20 та вагони билан бирга Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи “Чортоқ-Наманган” бекатлари оралиғидаги 96 км. 2-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2 гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган.

Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд. 2020 йил 10 январь куни соат 20:50 ларда машинист Р.Г. бошқарувидаги 7-сонли “Москва-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездини “Зарафшон-Жомбой” бекатлари оралиғидаги 3710 км. ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 53 ёшли Р.Б.ни уриб юборган.

Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бу ҳақда маълум қилди.