Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун навбатдаги учрашувни ўтказади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида иккинчи тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда вакилларимиз хитойлик тенгқурларига қарши майдонга чиқишади.

Эътиборлиси, терма жамоамиз иштирокидаги мазкур учрашувни ҳам қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Сонгхла шаҳридаги сўнгги ўйинимизга Абдулраҳмон Ал-Жассим бош ҳакам қилиб белгиланган.

U-23 Осиё чемпионати. Таиланд.
“С” гуруҳи, 2-тур. 12 январь

Бош ҳакам: Абдулраҳмон Ал-Жассим (Қатар)

Хитой – Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Любинко Друлович шогирдлари Эрон терма жамоасига қарши 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишган эди. Хитойликлар эса Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни беришган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, учрашув Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади. Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс «Спорт» телеканалида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.