Абрамович Британия ҳукуматининг санкцияларига дучор бўлиши мумкин

Owner, Chelsea Football Club The Russian tycoon and his famed Blues were one penalty kick away from a European title in 2008.

Лондоннинг «Челси» клуби хўжайини Роман Абрамович Буюк Британия ҳукумати тузадиган санкциялар рўйхатидан жой олиши мумкин. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар қилмоқда.

«The Times» нашри маълумотларига кўра бош вазир Тереза Мэй Абрамович ва бошқа рус бизнесменларига қарши махсус чоралар ишлаб чиқмоқда.

2018 йилда ҳукуматга хорижий мулкдорларнинг кўчмас мулклари ва активлари ҳақидаги маълумотларни олиш ҳуқуқи берилган эди. Агар россиялик бизнесменлар капиталининг манбасини ошкор қилмаса уларнинг мол-мулки хатланиши мумкин.

Абрамович «Челси »га 2009 йилдан бери эгалик қилади.