Ўзбекистонда 1 Евро 10 минг сўмдан ошди, доллар нархи ҳам ўсди

0
205

Ўзбекистон Марказий банки 30 январдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 11.84 сўмга ўсди ва 8175.77 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси эса 167.36 сўмга ортиб, 10146.13 сўмни, Россия рубли эса 1.16 сўмга ошиб, 145.24 сўмни ташкил қилди.