Президент Матбуот хизматида тўртта тайинлов амалга оширилди

0
147

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати қошида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.

Президент Матбуот хизматида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото:president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 3 февралдаги фармойиши билан давлатимиз раҳбари Матбуот хизматининг таркибий бўлинмаларида қатор тайинловлар амалга оширилди.

 

Хусусан, Президент Матбуот хизмати қошида янги ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Салихов Ҳусан Равшанович тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг Ахборот-таҳлилий ишлар бўйича сектори бош консультанти этиб Азимов Хуршид Маъмурович тайинланди.

Усмонов Бобирбек Собирович шу секторнинг етакчи консультанти этиб тайинланди.

Шунингдек, Тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш секторининг етакчи консультанти этиб Самадов Анвар Жовлиевич тайинланди.