Коутиньо дебют қилган учрашувда «Барселона» рекордни янгилади

0
225

«Барселона» Испания кубоги чорак финал босқичида «Эспаньол»га қарши кечган жавоб учрашуви якуни бўйича мусобақа ярим финалига йўл олди. Эрнесто Вальверде жамоаси биринчи ўйиндаги минимал мағлубиятдан сўнг, «Камп Ноу»да 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Луис Суарес мезбонларни 9-дақиқада олдинга олиб чиқди, Лионель Месси 25-дақиқада иккинчи голни урди.

Ҳар икки жамоа умумий ҳисобда саккиз маротаба огоҳлантириш олди.

«Барселона» сафида ушбу учрашувда ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ўзининг илк ўйинини ўтказди.

Бразилиялик футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди – 68-дақиқада Коутиньо Андрес Иньестани алмаштирди.

Фото: La Liga

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Коутиньо «Барселона»га «Ливерпуль»дан январда ўтди. ОАВ маълумотига кўра, трансфер миқдори 120 млн еврони ташкил этди, яна 40 млн евро бонуслар сифатида кўзда тутилган.

«Барселона»нинг Испания кубоги ярим финалидаги рақиби қуръа натижасига кўра аниқ бўлади.

Барселона – Эспаньол 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар
: 1:0 – 9 Суарес, 2:0 – 25 Месси.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Паулиньо, 63), Бускетс, Серджи Роберто, Ракитич (Андре Гомеш, 90), Иньеста (Коутиньо, 68), Месси, Суарес.
Эспаньол – Лопес, Эрмосо, Налдо, Кариколь, Лопес Сильва, Санчес(Мелендо, 86), Дардер (Баптистао, 46), Гранеро (Гарсия, 65), Хави Фуэго, Марк Наварро, Морено.
Огоҳлантиришлар: Суарес (8), Эрмосо (19), Месси (27), Альба (38), Гранеро (60), Гарсия (72), Налдо (77), Паулиньо (82).
Биринчи ўйин: 0:1