Азим Муллахонов: The Cover Up’да ҳакамлик қилаётган баъзи хонандалар ҳакамлик қилишга арзимайди

0
156

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов “The Cover Up” лойиҳасида ҳакамлик қилаётган баъзи хонандалар ҳакамлик қилишга, қўшиқлари ижро қилинишига арзимаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда хонанда журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.

The Cover Up лойиҳасининг яхши томонлари ҳам, камчиликлари ҳам бор. Камчиликлари, аввало, бадиий жиҳатдан деб биламан. Шу кўрсатувларни бадиий жиҳатдан яхши мутахассис билан маслаҳат қилиб тайёрлаш керак деб ўйлайман. Гап-сўзларда, чиқишларда, ижроларда, айтилаётган қўшиқларнинг оҳангларида мутахассис билан маслаҳат қилиш керак.

Бир хил хонандаларнинг қўшиқларни эшитдим, ўша хонандаларнинг қўшиғини ижро қилишга ва улар ҳакамлик қилишга арзимайди. Ҳозир бу хонандаларининг кимлигини аниқ айтсам, улар мендан хафа бўлиб қолишади, аммо кўпчилигининг қўшиғи ижро қилишга арзимайди.

Нима бўлганда ҳам, халққа бадиий жиҳатдан етук нарсаларни кўрсатиш керак. Эфирга узатилаётган кўрсатувни, қўшиқни, клипни кўрган, эшитган оддий халқ ҳам, мутахассис ҳам унга яхши баҳо бериши керак. Давлат телеканали бўладими, хусусий телеканал бўладими бадиий жиҳатдан етук бўлган қўшиқлар ва кўрсатувларни халқимизга тақдим қилишлари лозим. Бадиий жиҳатдан мукаммал бўлмаган нарсаларни эфирга олиб чиқмаслик керак деб ўйлайман.

Азим Муллахонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист