The Financial Times ўзбекистонлик пианино устаси Бекзод Абдураимов ҳақида мақола чоп этди

0
245

Ўзбекистонлик ёш пианино устаси Бекзод Абдураимов шу кунларда Лондондаги мусиқий танловда чиқиш қилди, деб хабар беради «Народное слово».

«Бекзод Абдураимов 2009 йилда пианино усталарининг халқаро танловида бош совринини қўлга киритганидан сўнг бутун дунёга танилди. Истеъдодли пианиночи ҳатто британияликлар назарига тушган. Ўтган йили у минглаб томошабинлар қаршисида марказий Трафальгар майдонидан россиялик Валерий Георгиев билан бирга чиқиш қилди», — дейилади хабарда.

Бекзод яқинда «Барбикан» концерт залида Франс Шуберт, Ференц Лист ва Сергей Прокофьев ижоди намуналарини ижро этди ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.

The Financial Times газетасида Бекзод Абдураимов ҳақида мақола чоп этилди. Унда шундай дейилади:

«Бекзод ёшига нисбатан ёш кўринади. Бироқ у олий техникага эга. Бекзод ўзи туғилиб ўсган Ўзбекистонда ва АҚШда таълим олган. Бугунги концертда у барчага севимли мусиқаларни маҳорат билан ижро этди».