Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпиони

0
241

Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят Осиё чемпиони бўлди.

Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бор имкониятларини ишга солишди ҳамда ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Вьетнамга қарши кечган учрашувда ҳамюртларимизнинг рақибларини 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Голларни терма жамоамиз таркибида Р.Ашурматов ҳамда А.Сидоров киритишган бўлса, рақиблар термаси таркибида ҳаракат қилган Нгуень Хай ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.