АҚШда Ҳолливуднинг энг кекса актрисаси 106 ёшида вафот этди

0
173

Ҳолливуднинг энг кекса актрисаси Конни Сойер 106 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Сойер 23 январда (АҚШ вақти билан 22 январь) Вудленд-Хиллздаги (Калифорния штати) уйида ҳаётдан кўз юмган. Актрисанинг вафотига нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.

Актриса Ҳолливуднинг энг кекса ишловчи актрисаси бўлган. У 2017 йил охиригача ишлашни давом эттирган. Актрисанинг ҳисобида 140 дан кўпроқ фильм ва сериаллар мавжуд. У “Аҳмоқ ва янада аҳмоқроқ”, “Ананасли экспресс” ва “Ҳарри Саллини учратганда” каби машҳур фильмларда суратга тушган.