Алимент пуллари олдиндан тўлаб берилди

0
438

Сариосиё туманида яшовчи С.Ядгарованинг аризасига асосан Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.
С.Ядгорова собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судига мурожаат қилиб, мазкур суднинг 2017 йил 27 мартдаги буйруғига асосан алимент пуллари ундирилиши белгиланган эди.
С.Ядгорова собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини тўлиқ олишни лозим топти ва давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 27 миллион сўм алимент пулларини олганлиги хақида нотариал идоралардан тасдиқлатилгандан сўнг Бюронинг Сариосиё туман бўлими томонидан юритилган мазкур ижро ҳужжати муддатидан олдин Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан тугатилди.